

Ғалла майдонларида сариқ занг касаллигининг эрта босқичларини аниқлаш ва унинг тарқалишини назорат қилиш юқори ҳосилдорликга эришишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ғалла майдонларини сариқ занг касаллигининг ривожланишини доимий назоратдан ўтказиш тадбирлари амалга оширилмоқда. Ушбу касаллик буғдойнинг барглари, поялари ва бошоқларига таъсир қилиши мумкин.
Занг касаллигининг учта асосий тури мавжуд: сариқ занг, қўнғир занг ва поя занги.
Мониторингни ўтказиш даврийлиги:
буғдой экилгандан бошлаб, дон тўлиши давригача ҳар ҳафтада камида бир марта назорат тадбирларини амалга ошириш зарур.
касаллик тарқалишига олиб келувчи қулай шароитлар (нам ва илиқ об-ҳаво) мавжуд бўлганда, мониторингни тез-тез ўтказиш тавсия этилади.
Мониторингни ўтказиш усуллари
далани диагонал йўналишда кесиб ўтинг;
ҳар бир нуқтада камида 20 та ўсимликни кўздан кечиринг;
баргларнинг юқори ва пастки қисмларига, пояларга ва бошоқларга алоҳида эътибор қаратинг;
занг касаллигининг белгиларини (пустулалар) изланг;
фотосуратлар касалликнинг ривожланиш даражасини таққослаш ва баҳолаш учун зарур.
Занг касаллигининг белгиларини аниқлаш:
Сариқ занг (Пуккиниа стрииформис):
баргларда сариқ ёки тўқ сариқ рангли, узун йўл-йўл пустулалар (яралар) пайдо бўлади.
пустулалар барг томирлари бўйлаб жойлашади.
Қўнғир занг (Пуккиниа рекондита)
баргларнинг юқори қисмида тўқ қўнғир, думалоқ ёки овал шаклидаги пустулалар ҳосил бўлади.
Эрта баҳорда сариқ зангнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар:
об-ҳаво шароити: Сариқ занг, айниқса, ҳаво ҳарорати 10-15°К бўлганда ва юқори намлик (ёғингарчилик, туман) шароитида тез ривожланади. Бундай шароитлар спораларнинг (касаллик қўзғатувчиларининг) ўсиши ва тарқалиши учун жуда қулайдир;
навларнинг мойиллиги: агар экилган буғдой нави сариқ зангга чидамли бўлмаса, касаллик тез тарқалиши мумкин;
азотли ўғитларнинг меъёридан ортиқ қўлланилиши: азотли ўғитларнинг кўплиги ўсимликларнинг иммунитетини пасайтириб, касалликка мойиллигини оширади;
Экинларнинг зичлиги: зич экилган буғдой далаларида ҳаво айланиши ёмонлашади, бу эса намликни ошириб, касалликнинг тарқалишига ёрдам беради.
Эслатмалар:
мониторингни мунтазам равишда ўтказиб туриш зарур.
касалликнинг белгиларини аниқлашда эътиборли бўлинг.
зарур ҳолларда, мутахассис ёрдамидан фойдаланинг.
