БУҒДОЙГА ЎРОҚ ТУШДИ

Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг марказий тажриба даласида экилган кузги юмшоқ буғдойнинг ўта эртапишар “Ултра” нави ўриб олинди.
Мазкур нав россиялик олимлар билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, ундан ҳар гектаридан 75–80 сентнергача ҳосил олинди.
“Ултра” навининг асосий хусусиятлари — ўта эртапишарлик, касалликларга чидамлилик ва ресурс тежамкорлигидир. Нав Республикамизнинг Марказий ҳудудларида 20–25 май, Жанубий ҳудудларда эса 15 майгача пишиб етилади. Ушбу нав эрта йиғиб олингани ҳисобига такрорий сабзавот, озуқа, мойли ёки ноанъанавий экинлардан ҳам юқори ва сифатли ҳосил олиш имкони яратилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе