Буғдойнинг занг касалликларга чидамли янги нави яратилди

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида дунёнинг 95 мамлакатидан йиғилган буғдойнинг 8826 та нав-намуналари мавжуд бўлиб, ушбу намуналар абиотик ва биотик стресс омилларга чидамлилиги, қимматли хўжалик белгилари бўйича бир-биридан фарқланади. Мавжуд буғдой генофондидан фойдаланган ҳолда институт олимлари томонидан буғдойнинг глобал иқлим ўзгаришлари шароитида занг ва ун-шудринг касалликларига, қурғоқчиликка ва иссиқликка чидамли бўлган, серҳосил “ЎИТИ-1” нави яратилди ва ушбу нав жорий йилда Интеллектуал мулк агентлиги томонидан (НАП 503) патентланди.
Нав Республикамизнинг занг касалликлари кенг тарқалган ҳудудларида етиштириш учун тавсия этилган.
Навнинг келиб чиқиши: (КАМБ1*2/КИРИТАТИ//БИГДАWГ/АП01Т2319/3/-БИЛЛИНГС) гибрид комбинациясидан индивидуал якка танлаш йўли билан яратилган.
Сариқ ва қўнғир занг ҳамда, ун-шудринг касалликларига чидамли.
Ётиб қолишга ўртача чидамли 7 балл.
1000 дона дон вазни - 43,1-44,5 гр.
1 бошоқдаги дон сони 65-70 дона;
1 та бошоқдаги дон вазни 2,8-2,9 гр.
Ўсимлик бўйи 86,8-89,1 см.
Юқори ҳосилдорлик 105,4 с/га.
Ўсув даври 224-229 кун.
Оқсил миқдори 14,4 %;
Клейковина миқдори - 31,8%.
Дон шишасимонлиги 82,6 %.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе