Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бугун дунёда бозор учун кураш кун сайин кучайиб боряпти. Бундай вазиятда хорижга чиққан тадбиркор ҳеч қачон ўзини ёлғиз ҳис қилмаслиги керак,

Бугун дунёда бозор учун кураш кун сайин кучайиб боряпти. Бундай вазиятда хорижга чиққан тадбиркор ҳеч қачон ўзини ёлғиз ҳис қилмаслиги керак,
– деди Президент. Элчиларга қаерда янги имконият ва бозор бўлса, тадбиркорларни биринчи бўлиб “қўлидан ушлаб” олиб бориш вазифаси қўйилди. Экспортнинг 60 фоизи тўғри келаётган 20 та давлат ва истиқболи юқори яна 5 та давлатда “экспорт элчилари” фаолияти йўлга қўйилади. Уларни ўша бозорга энг кўп экспорт қилаётган тадбиркорларнинг ўзи сайлайди. “Экспорт элчилари” савдо тармоқлари, сертификат ва маркетинг масалаларида бошқа тадбиркорларга кўмаклашади. Уларнинг бориш-келиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади. Экспортда муддати ўтган қарздорлик муаммоси бўйича ҳам янги енгилликлар берилади. Йил якунигача қарзни қоплаш учун банк ҳисобрақамига валюта қўйилса, у экспорт тушуми сифатида қабул қилинади. Товар учун тўлов келмаган бўлса ҳам экспортга чеклов бекор қилинади, инвойсда 50 фоиз олдиндан тушум талаби олиб ташланади. Савдо уйлари ва дистрибюторлар орқали экспортда валюта тушумини таъминлаш муддати 180 кундан 365 кунга узайтирилади. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.