Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бугун ҳам Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг йил якунлари ва истиқболдаги режалари муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. Уни Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти бошлаб…

Бугун ҳам Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг йил якунлари ва истиқболдаги режалари муҳокамаси бўлиб ўтмоқда. Уни Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти бошлаб…
берди. Илмий муассаса раҳбари ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар ҳақида таҳлилий маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган асосий вазифалар хусусида тўхталди. Асосий вазифалар сифатида 2024-йилда илмий салоҳиятни янада ошириш, Миср, Хитой ва Покистон билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш янги навларни яратиш ва хорижий навларни юртимизга интродуксия қилиш ҳамда патент олиш борасида режаларини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз. 2022-йил Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта етиштиришни илмий асосда амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.