Бугун Миллий марказ раҳбарияти томонидан Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида амалга оширилиши кўзда тутилаётган реконструксия ва…

модернизация лойиҳаларига оид тақдимот муҳокама қилинди. Бунда институтнинг жаҳон андозасига мос янги кўриниши, лаборатория, иссиқхоналар ва бошқа зарурий бино-иншоотлар дизайни ҳақида таклифлар билдирилди.
Шунингдек, 2023-йил давомида Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Андижон ва Сурхондарё ИЦлари томонидан 450 минг туп гул ва 300 минг туп манзарали дарахтлар кўчати тайёрлангани ва сотуви ташкил этилгани маълум қилинди, эндиликда тажриба майдонларни гул ва манзарали дарахт кўчатчилигига ихтисослашган тадбиркорга ижара ҳуқуқи асосида бериш таклиф қилинди ҳамда Тошкент вилоят АКИСда эса Гулчилар учун ўқув семинарлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ