Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бугун Миллий марказда "Докторантлар куни" семинари бўлиб ўтди. Тақдимотчи Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти 3-босқич таянч…

Бугун Миллий марказда "Докторантлар куни" семинари бўлиб ўтди. Тақдимотчи Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти 3-босқич таянч…
докторанти Мубина Пўлатова “Данак мевали боғларда ҳомоптера туркумига мансуб зарарли энтомофауна ва уларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш” мавзусидаги олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари ҳақида экспертларни таништирди. Ёш олима данак мевали боғларда учрайдиган ҳомоптера туркумига мансуб зарарли энтомофауна вакилларининг тур-таркиби, биоекологик ривожланиши хусусиятларини ўрганиш асосида уларга қарши курашишнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқишни мақсад қилган. Тадқиқотчи  Фарғона ва Тошкент вилоятлари мевали боғларида илмий изланиши олиб бориб, эришган натижалари ҳақида қилган тақдимоти устозлар муҳокамасига сабаб бўлди. Экспертлар иш суст ва белгиланган режага мувофиқ бормаётгани ҳақида танқидий муносабат билдирди. Шунингдек, илмий асосланган натижалар билан бойитиш бўйича ҳам таклиф ва тавсиялар айтилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.