Бугун Миллий марказда Полша давлатининг WСБ университети проректори Рафал Ребилас билан учрашув бўлиб ўтди. Полшалик меҳмон учрашув ташкил этилганлиги учун ўз миннатдорчилигини…

билдириб, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар, жумладан, илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, Тошкент давлат аграр университети билан йўлга қўйилган қўшма таълим дастурлари ижобий натижалар бераётганини эътироф этди.
Шундан сўнг, WСБ университети проректори Рафал Ребилас ўзига топширилган юксак ваколатдан фойдаланган ҳолда Миллий марказ директори Шуҳрат Отажоновга универститетнинг фахрий профессори унвонини топширди.
Ушбу олийгоҳ Европадаги энг нуфузли университетлардан бўлиб, Полшадаги мавжуд 460 та ОТМ ичида 20-ўринни, университетни халқаролаштириш бўйича 1-ўринни эгаллайди.
Миллий марказ жамоаси иқтисод фанлари доктори Ш. Отажоновни Полша давлатининг WСБ университети фахрий профессори унвони билан самимий табриклайди!
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ