Бугун Миллий марказда тизимдаги илмий муассасалар ва ҳудудий агрохизматлар марказларининг хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари раислари жам бўлишди. Ўзаро муҳокамада йил давомида…

амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Бошланғич ташкилотлар 13дан ортиқ тадбир, кўрик-танлов ва семинарларда фаол иштирок этган.
Эндиликда хориж тажрибасини ўрганиш, "Олима аёл" уюшмаси фаолиятини ривожлантириш ҳамда ёш хотин-қизлар фаолигини қўллаб-қувватлаш келгуси йил стратегиясидан жой олганини маълум қилди.
Шунингдек, Набира Джумабоева яқинда Туркия давлатида бўлиб ўтган ФАО ва Туркия ўртасидаги ҳамкорли дастури доирасида "Ҳеч кимни ортда қолдирмаган ҳолда": Туркия ва Марказий Осиёда қишлоқ аёлларининг янада фаол иштироки ҳамда ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш семинари таассуротлари билан ҳам бўлишди.
Тадбир сўнгида фаол бошланғич ташкилотлар раисларига Миллий марказ раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.
АКИС УЗБЕКИСТАН