Томонлар Навоий вилоятида замонавий суғориш тизимлари бўйича тренинг ва семинарлар ташкил этиш юзасидан келишувга эришди. Август ойида эса ҳамкорлик меморандуми имзоланиши, сентябр ойидан бошлаб ҳудудларда фермерлар учун босқичма-босқич амалий тренинглар йўлга қўйилиши режа қилинди.
Шунингдек, келгусида:
АКИС тизими билан ҳамкорликда тупроқ таҳлилларини ўтказиш;
Суғориш сувлари ҳисоб-китобини юритишни ва тежамкор суғориш технологияларини АКИС мутахассисларига ўргатиш;
Пахта майдонларида тажриба лойиҳаларини амалга ошириш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.
“Каритас Сwитзерланд” — Швейсариянинг етакчи нотижорат ташкилоти бўлиб, сув ресурсларини тежамли бошқариш, иқлимга мос суғориш тизимлари ва экологик барқарорлик йўналишларида халқаро лойиҳаларни амалга оширади.
Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон аграр тармоғида инновацион ва барқарор суғориш амалиётларини кенг жорий этиш учун муҳим қадам бўлмоқда.




