Бугун Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва…

озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив ўтишини қўллаб қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш” (ЭУ-АГРИН) лойиҳаси доирасида икки кунлик ўқув семинарига старт берилмоқда.
19-20-август кунлари ўтказиладиган ушбу семинарда Тошкент, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида шакллантирилган 12 та инновацион гуруҳлар фаолиятини ривожлантириш, илмий-тадқиқотлар асосида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш масалалари кўриб чиқилади.
Мазкур семинарда Тошкент вилояти АКИС маркази мутахассислари ҳам иштирок этишмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе