Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Булдуруқ — табиат неъматими ёки хавф омили?

Булдуруқ — табиат неъматими ёки хавф омили?
Сўнгги кунларда мамлакатимизнинг шимолий ҳудудлари ва водий вилоятларида булдуруқ ҳодисаси кузатилмоқда. Мутахассислар бу жараён яна бир неча кун давом этиши мумкинлигини билдирган. Қиш фаслида айрим ҳудудларда тез-тез учрайдиган булдуруқ – туманли ва совуқ кунларда ҳаводаги сув буғларининг бевосита кристалланиши натижасида ҳосил бўладиган муз қатламидир. Ушбу ҳодиса қишлоқ хўжалиги учун ҳам фойдали, ҳам эҳтиёт чораларини талаб этади. Булдуруқ пайтида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши зараркунандалар ва касаллик қўзғатувчиларининг камайишига олиб келади. Бу эса баҳор мавсумида экинларда касалликлар тарқалиш хавфини пасайтиради. Шунингдек, у секин эриб, тупроқнинг юқори қатламини намлантиради ва айниқса лалми ерлардаги кузги ҳамда қишки экинлар учун фойдали ҳисобланади. Бироқ кучли ва узоқ давом этган булдуруқ айрим нозик экинлар, хусусан, ёш кўчатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўта паст ҳарорат ўсимликларда совуқ уриш ҳолатларини кучайтиради. Чорвачиликда ҳам булдуруқ икки томонлама таъсирга эга: совуқ ҳаво паразитларни камайтирса-да, яйловларнинг муз билан қопланиши чорва молларининг озиқланишини қийинлаштиради. Шу боис мутахассислар булдуруқ кузатилган кунларда чорва молларини пана жойларда сақлаш, озуқа захирасини таъминлаш ҳамда экинларни муҳофаза қилиш чораларини кўришни тавсия этадилар. Умуман олганда, булдуруқ қишлоқ хўжалиги учун бир вақтнинг ўзида ҳам табиий ёрдам, ҳам синовдир. Уни тўғри баҳолаб, салбий таъсирларини ўз вақтида камайтириш муҳимдир. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.