Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бундан икки йил олдин “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030-йилгача 160 миллиард долларга етказиш белгиланган эди.

Бундан икки йил олдин “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030-йилгача 160 миллиард долларга етказиш белгиланган эди.
“Кўриб турибсизлар, мавжуд салоҳиятимиз, бугунги ислоҳотларимиз, тадбиркорларимизнинг фаоллиги, хорижий шерикларимиз билан ҳамкорлигимиз ўсиб бораётгани ҳисобига ушбу маррага 2026-йилнинг ўзида бемалол эриша оламиз”, – деди Президентимиз. Ҳозирги глобал иқтисодиётда рақобатга чидамли бўлиш учун малакали касб эгалари ва мутахассислар, замонавий технологиялар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутмаслик лозим. Юқори қўшилган қиймат яратадиган соҳаларни ривожлантириш, катта даромад келтирадиган сервисларни кўпайтириш, биоинженериядан кенг фойдаланиш, илғор агротехника ва сув тежайдиган усулларни фаол қўллаш, “яшил” энергетика, чиқиндисиз ишлаб чиқаришга ўтиш, таълим ва тиббиётда илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш учун янги технологияларни олиб кирсак, кадрларни илм-фан ва инновацияларга асосланган замонавий касбларга тайёрласак, келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажмини 240 миллиард доллардан оширишга барча имкониятлар борлиги таъкидланди. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.