Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бутунжаҳон пахта куни: Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

Бутунжаҳон пахта куни: Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди
Айни пайтда пойтахтимиздаги нуфузли халқаро тадбирлар масканида Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси (ИКАК) ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда Бутунжаҳон пахта куни кенг нишонланмоқда. Дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган соҳа мутахассислари, олимлар, экспертлар ҳамда пахтачилик соҳаси вакиллари иштирок этаётган мазкур тадбир нафақат пахтанинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни, балки бугунги замонавий пахтачиликнинг янги қиёфасини муҳокама қилиш учун муҳим халқаро минбар вазифасини ўтамоқда. Тадбир давомида сўзга чиққан меҳмонлар бугунги кунда жаҳон пахтачилигида инновацион технологиялар, илм-фан ютуқлари, рақамлаштириш ва ресурс тежамкор агротехнологиялар тобора кенг қўлланилаётганини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, Ўзбекистонда сўнгги йилларда пахтачиликни янги босқичга олиб чиқиш, ҳосилдорликни ошириш, сув ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар халқаро ҳамжамият эътиборини тортаётгани қайд этилди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўз нутқида мамлакатимиз пахтачилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги агротехнологиялар ва инновацион ёндашувларга алоҳида тўхталиб, бугунги кунда фермер хўжаликларида юқори ҳосилдорликка эришиш учун аниқ ва илмий асосланган тизим шаклланаётганини таъкидлади. Хусусан, жорий йилда пахтачиликда “8 та қонун” тамойили асосида иш олиб борилаётгани қайд этилди. Мазкур ёндашув пахта етиштиришнинг ҳар бир босқичида — экишдан тортиб, парваришлаш, озиқлантириш, ўсув даврини бошқариш ва ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олишгача бўлган жараёнларда аниқ агротехник талабларни таъминлашга қаратилган. Энг муҳими, бу талаблар шунчаки назарий кўрсатмалар эмас, балки амалиётда ўз самарасини намоён этмоқда. Бугун мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида фермерлар илғор агротехнологияларни қўллаган ҳолда гектаридан 70–80 сентнер, айрим илғор хўжаликларда эса 100 сентнергача пахта ҳосили олишга эришмоқда. Бутунжаҳон пахта куни доирасидаги бугунги мулоқотлар ҳам айнан шуни кўрсатмоқдаки, пахтачилик келажаги фақат кўпроқ ҳосил олишда эмас, балки камроқ ресурс сарфлаб, юқори самарадорликка эришиш, маҳсулот сифатини ошириш ва рақобатбардош ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда намоён бўлади. Ўзбекистоннинг халқаро пахтачилик ҳамжамиятидаги мавқеи ҳам ана шу жараёнлар билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимизда яратилаётган янги тажрибалар, инновацион агротехнологиялар ва юқори ҳосилдорликка эришаётган фермерлар фаолияти халқаро майдонда муҳокама қилинаётгани эса Ўзбекистон пахтачилигининг янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.