Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Бухоро: илм ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш устувор вазифа

Бухоро: илм ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш устувор вазифа

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Бухоро вилоятидаги илмий-тажриба стансиялари фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар давомида янги ишланмалар ва замонавий технологияларни амалиётга жорий этиш суръатлари, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш даражаси ҳамда илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, айрим йўналишларда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани қайд этилди. Мутасаддилар томонидан илмий ишланмаларни реал секторга тезкор жорий этиш, шунингдек, илмий муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Таъкидланганидек, илм-фан натижалари амалиётга татбиқ этилмас экан, кутилган самарадорликка эришиб бўлмайди. Шу боис, илм ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.