БУХОРО ВА ХОРАЗМДА ҲАМ "СМАРТ ИССИҚХОНА" ҚУРИЛАДИ

Аввалроқ Ўзбекистонда “Кореянинг аграр соҳага оид технологияларини трансфер қилиш офиси” очилиши ҳақида хабар берган эдик, унда Корея савдо-саноат ва энергия вазирлиги, Корея машинасозлик саноати ассосиацияси (КОАМИ), Технологияларни ривожлантириш институти (КИАТ), КАМТИК илғор мехатроника технология институти ва “Агро Солутион Кореа” компаниялари томонидан Жанубий Кореянинг сўнгги авлод техника ва технологияларини Ўзбекистонга олиб келиниши маълум қилинган эди. Бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов лойиҳани амалга оширувчи масъул вакиллар билан учрашув ўтказди.
Мазкур ҳамкорлик доирасида айни кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази биноси қошида офис қурилиши амалга оширилмоқда. Эртага яъни 26-сентабр куни Жанубий Корея давлатидан энг илғор технологиялар ва жиҳозлар Ўзбекистонга юборилиши ва ноябр ойи ўрталарида етиб келиши ҳақида лойиҳа кординаторлари маълум қилди. Йил якунига қадар ушбу офис керакли барча шароитлар билан таъминланган ҳолда иш бошлашга тайёр бўлади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятида 0.20 га ер майдонда замонавий иссиқхона қуриб битказилиб, Кореядан келтирилган қулупнай кўчатлари парваришланмоқда. Тошкент вилоятида ҳам замонавий иссиқхона ўз иш фаолиятини бошлади. Эндиликда Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳам замонавий иссиқхона қурилиши учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе