ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ ҲАМКОРЛИК

Жанубий Корея Республикасининг КОПИА Халқаро маркази директори Др. Оҳ Сунг Жонг, Корея Рурал Девелопмент Администратион (РДА) катта илмий ходими Др. Парк иштирокидаги делегация
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида бўлди ва ўзаро мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг, Янгийўл тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари иштирок этишди.
Унда институт директори Шуҳрат Азизов республикамизда чорвачилик озуқа базасини ривожлантиришда смарт технологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли гўшт маҳсулотларини етиштириш технологиясини (“Смарт фарм”) ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани амалга ошириш жараёнлари ҳақида гапириб ўтди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе