Чорвачиликда инновацион технологияларнинг ўрни ортиб бормоқда

Бугун пойтахтимиздаги «Wйндҳам Ташкент» меҳмонхонасида “Чорвачилик: инновацион технологиялар” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.
▶Унда Осиё ва Европадаги машҳур компаниялар раҳбарлари, ўзбекистонлик соҳа мутахассислари, чорвачилик бўйича халқаро таниқли таҳлилчилар, асбоб-ускуналар, озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари ва бошқаларни етказиб берувчи компаниялар вакиллари ҳамда маҳаллий чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирок этишди.
Форумда чорвачиликда мавжуд муаммолар, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш, шунингдек, республикада чорвачиликни янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, илғор ва инновацион технологияларни соҳага жорий этиш борасида соҳа мутахассислари ўзларининг таклифларини бериб ўтишди.
Умуман олганда, форумда чорвачилик билан шуғулланувчи барча мамлакатларда мавжуд бўлган бир қатор масалаларга ечимлар топилади. Бу замонавий технологияларни жорий этиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, мавжудларини модернизация қилиш ва бошқалар.
Форум давомида соҳа мутахассислари томонидан чорвачилик хўжаликларидаги мавжуд муаммоларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш, чорвачиликни илмий асосда ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида уюшма ёки назорат қилувчи ташкилот тузиш таклифи ҳам билдирилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм