Чорвачиликдан механизациягача: Ўзбекистон ва Эрон аграр ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми бўлиб ўтади. Икки мамлакат аграр соҳа вакиллари, тадбиркорлар ва бизнес доиралари иштирокидаги форум қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги лойиҳаларни муҳокама қилиш ҳамда мавжуд келишувларни амалиётга татбиқ этишга қаратилган.
ℹФорумда иштирок этиш учун Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нури Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Форум арафасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов эронлик ҳамкасби билан учрашди. Унда икки мамлакат аграр соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш, истиқболли йўналишларни белгилаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе