КИММЙТ вакиллари – Ўзбекистон олимлари билан халқаро илмий ҳамкорлик йўлида

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда бўлиб турган КИММЙТ – Халқаро маккажўхори ва буғдойни такомиллаштириш маркази (Интернатионал Маизе анд Wҳеат Импровемент Кентре) вакиллари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Ташриф давомида халқаро тажриба алмашинуви, илмий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш ва истиқболли лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Меҳмонларнинг навбатдаги манзили Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти бўлди. Бу ерда институт олимлари томонидан ғаллачилик соҳасида олиб борилаётган замонавий илмий тадқиқотлар тақдим этилди. Жумладан, буғдойнинг занг касалликларига чидамлилигини аниқлаш, маркерларга асосланган селексия услублари, шунингдек, КРИСПР/Кас технологиясининг селексия жараёнига тадбиқи бўйича олиб борилаётган ишлар намойиш қилинди.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини инновацион ва илмий асосда ривожлантириш, мавжуд илмий салоҳиятдан самарали фойдаланиш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Ташриф давомида институтнинг ёш олимлари билан алоҳида мулоқот ташкил этилди. Унда ёш мутахассисларга илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш мақсадида дунёнинг етакчи илмий марказларида ўқув-амалий дастурларни ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Халқаро илмий ҳамкорликнинг бундай фаоллашуви мамлакатимизда илм-фан ва инновациялар асосида ривожланаётган қишлоқ хўжалиги соҳаси учун муҳим замин бўлиб хизмат қилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе