Дала_Семинари

Илмий ёндашув — мўл ҳосил гарови!
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ғўза парваришида “Долзарб 30 кун” ташаббуси доирасида амалий дала семинарлари ўтказилмоқда.
Ана шундай семинарлардан навбатдагиси Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба даласида ташкил этилди.
Семинарда Чимбой тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Семинар давомида ғўза парваришида ҳосилдорликни ошириш ва экин майдонларида самарадорликни таъминлашга қаратилган муҳим агротехник тадбирлар муҳокама қилинди. Хусусан, ўсимликларни ўз вақтида суғориш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш, шунингдек, зараркунанда ва касалликларга қарши интеграциялашган ҳимоя чораларини самарали ташкил этиш бўйича институт олимлари томонидан илмий-амалий тавсиялар берилди. Тадбир давомида иштирокчилар институт тажриба майдонларида қўлланилаётган замонавий агротехнологиялар, илмий ишланмалар ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнидаги амалий аҳамияти билан яқиндан танишдилар.
Мутахассислар таъкидлаганидек, илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг муҳим омилларидан биридир.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе