Дала_семинари

#Андижон
#Шоличилик_ИТИ
АНДИЖОНДА ШОЛИ ПИШМОҚДА
Жаҳон бозорида гуруч энг талабгир маҳсулотлардан бири. Қадимги экин турларидан бўлган шоли ҳозир ҳам дунё аҳолисининг учдан бир қисми учун асосий озиқа манбаидир. БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра,дунё бўйича 160 миллион гектарга яқин шоли экилиб, 750 миллион тоннадан ортиқ ҳосил олинмоқда экан.
Андижонда ҳам юқори ҳосил олиш ва сифатли шоли уруғлигини етиштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, апрел ойида тажриба сифатида экилган ўртапишар, серҳосил “Искандар” навли шоли кўчатлари ёзнинг қоқ ўртаси-июлда пишиб етилиши ва унинг ортидан иккинчи ҳосил учун яна эртапишар шоли кўчатларини ерга қадалиши бу тажрибаларнинг илмий асосланганлиги билан чанбарчас боғлиқдир.
Мана шу тажрибаларни юқори кўрсаткичларга олиб чиқиш ва кенг жорий қилиш мақсадида Шоличилик илмий-тадқиқот институт ва КОПИА маркази билан ҳамкорликда дала семинари ташкил этилди. Унда шоликор фермерлар ва деҳқонлар, соҳа олимлари иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига шолини кўчат усулида экишнинг афзалликлари, олиб борилаётган тажрибанинг илмий асосланганлиги, сифатли шоли уруғлигини етиштириш масалаларида тушунчалар берилди. Кўпчилик фермерлар томонидан келгуси йилда ушбу тажрибаларни ўз даласида қўллаш истаги пайдо бўлди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | ™Факебоок | Ёутубе