Дала_семинари

Дала семинарида КОПИА ташкилотининг Ўзбекистондаги маркази лойиҳаси доирасида Жанубий Кореядан олиб келтирилган ушбу техникалар ёрдамида шоли экиш жараёни кўрсатиб берилди. "Енгил ва қулай конструксияда ясалган ушбу машиналар катта жой эгалламайди, ёқилғини ҳам кўп сарфламайди" - деди мутахассислар. "Ўз навбатида ишчи кучини, махсулот сарфини ва энг асосийси вақтни тежайди" - дея эътироф этилди.
Шунингдек, иккинчи майдонда қуруқликда шоли экиш машинаси синовдан ўтказилди. Ушбу машина олдиндан тайёрлаб олинган ерга шоли уруғини худди ғалла экиш усулида экиб беради. Бу ҳам ресурс тежамкор бўлиб, уруғ сарфини камайтиради. Иккала техника ҳам тадбир қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.
КОПИА ташкилотининг Ўзбекистондаги маркази лойиҳаси доирасида Шоличилик илмий-тадқиқот институтига 31 турдаги қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлари ва ускуналари олиб келиниб, синовдан ўтказилди. Уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилди.
Қайд этиш лозим: лойиҳа доирасида Республикамизнинг 5 та ҳудудидан ташриф буюрган фермерларга 50%га арзонлаштирилган шоли уруғлари тақдим этилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе