Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Далада илм гапирди: Жарқўрғонда фермерлар учун амалий машғулот ўтказилди

Далада илм гапирди: Жарқўрғонда фермерлар учун амалий машғулот ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, ишчи ташриф билан Сурхондарё вилоятида бўлиб турган Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида Жарқўрғон туманидаги "Абдухалил Фаз Барака" фермер хўжалигининг дала шийпонида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда фермер ва деҳқонлар, аграр соҳа мутахассислари ҳамда олимлар қатнашди. Семинарнинг асосий мавзуси "Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 та қонуни" бўлиб, унда пахтадан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг илмий асосланган ёндашувлари атрофлича муҳокама қилинди. Тадбир давомида ҳар бир қонуннинг мазмун-моҳияти мутахассислар томонидан батафсил тушунтирилиб, уларнинг илмий асослари, амалиётда қўллаш усуллари ҳамда ҳосилдорликка кўрсатадиган таъсири аниқ мисоллар билан изоҳлаб берилди. Шунингдек, мавжуд дала шароити асосида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўғри ташкил этиш юзасидан амалий тавсиялар берилди. Семинарда нафақат пахтачиликка оид илмий ёндашувлар, балки бугунги кунда бутун дунё учун долзарб бўлган экологик ва глобал муаммолар ҳам муҳокама марказида бўлди. Хусусан, далаларда қолдирилаётган пластик чиқиндиларнинг вақт ўтиши билан микропластикларга айланиши, уларнинг тупроқ унумдорлигига салбий таъсири, сув ва озиқ-овқат занжири орқали инсон саломатлиги учун туғдирадиган хавфлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, антибиотикларга чидамлилик каби жаҳон миқёсидаги долзарб масалага ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Семинар иштирокчиларига маҳаллий олимлар томонидан ғўза парваришида кремнийли ўғитлардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган янги илмий тавсиялар тақдим этилди. Қайд этилганидек, илгари асосан мева-сабзавот экинларида қўлланилган мазкур технологиянинг пахтачиликда ҳам юқори самара бериши илмий тадқиқотлар орқали исботланган. Семинарнинг энг муҳим жиҳати назарий билимларнинг амалиёт билан уйғунлашганида намоён бўлди. Иштирокчилар фермер хўжалигининг пахта майдонларини бевосита кўздан кечириб, семинарда билдирилган илмий тавсияларнинг амалдаги натижалари билан танишдилар. Мутахассислар ҳар бир агротехник жараён юзасидан амалий тушунчалар бериб, фермерларни қизиқтирган саволларга жойида жавоб қайтардилар. Пахта майдонида тўғри амалга оширилган агротехник тадбирлар вазирга маъқул келди. Шундай бўлса-да, этефон ва агурон билан ўз вақтида ишлов бериш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликка эришишнинг асосий омили фақат меҳнат ҳажмини ошириш эмас, балки илм-фан ютуқлари, инновацион технологиялар ва замонавий агротехник ечимларни ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш ҳисобланади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.