Дарахтлар гуллагандан сўнг тушадиган совуқлар қанчалик хавфли?

Баҳорда дарахтлар гуллаганидан кейин тушадиган совуқлар энг хавфли агрометеорологик омиллардан бири ҳисобланади. Чунки бу пайтда гул, ғунча ва ёш мевалар жуда нозик бўлади.
Совуқ даражаси паст бўлса ҳам, гуллаш даврида у ҳосилнинг 50–90% гача йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.
Қайси ҳароратда қайси дарахтга зарар етади?
Ўрик (энг сезгир)
Ғунча босқичида: –1…–2°К
Гул очилганда: –0,5…–1°К
Ёш мевада: –1°К
Ўрик илк гуллайди ва энг тез совуқ уради.
Шафтоли ва нектарин
Гулда: –1…–2°К
Ёш мевада: –1,5°К
Гилос ва олча
Гулда: –2°К
Ёш мевада: –2…–3°К
Олма
Ғунчада: –2…–3°К
Гулда: –2°К
Ёш мевада: –2…–4°К
Нок
Гулда: –2°К
Ёш мевада: –3°К
Нима учун гуллаш даври хавфли?
Гулдаги ҳужайралар сувга бой бўлади. Совуқда ҳужайра ичида муз кристаллари ҳосил бўлади. Натижада гул қорайиб тўкилади. Чангланиш тўхтайди. Мева тугилмайди.
Қандай ҳимоя қилиш мумкин?
Тутатиш (дим тутун бериш);
Томчилаб суғориш орқали микроқават муз ҳосил қилиш;
Шамоллатгич вентиляторлар;
Агроволокно ёки ёпиш;
Боғ атрофида шамол тўсиқлари.
Хулоса қилиб айцак, гуллашдан кейинги –1…–3°К ҳам хавфли бўлиши мумкин. Айниқса ўрик ва шафтоли энг тез зарар кўради.
Баҳорги совуқлар — табиат синови. Боғбон эса тайёргарлик билан кирса, йўқотишларни камайтиради.
Агро ҳаёт
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм