Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Дастлабки ғолиблар аниқланмоқда

Дастлабки ғолиблар аниқланмоқда

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан интеллектуал фаолият йўналишида ўтказилган Сурхондарё вилояти ҳудудий танловида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба стансияси директори ўринбосари Хусниддин Мансуров томонидан яратилган “Барқарор” мош нави “Энг яхши селексия ютуғи” номинациясида ғолиб деб топилди.

Танлов давомида илмий ишланмаларнинг инновацион аҳамияти, амалий қиймати ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига татбиқ этиш имкониятлари баҳоланди. “Барқарор” мош навининг ушбу эътирофга сазовор бўлиши дуккакли экинлар селексияси йўналишида олиб борилаётган самарали илмий изланишларнинг муҳим натижаларидан бири бўлди. Танлов якунларига кўра, ХусниддинМансуров республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб, тегишли йўлланма билан тақдирланди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.