ДАСТЛАБКИ МАНЗИЛ САБЗАВОТЧИЛИК, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ бўлди. Вазир институтнинг очиқ майдон ва иссиқхоналардаги тажриба далаларида амалга оширилаётган…
тадқиқотлар билан танишди. Шунингдек, картошка уруғчилиги соҳасини такомиллаштириш, унинг маҳаллий навларини вирусдан ҳоли усулда етиштиришда хорижий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Азиз Воитов томонидан институтнинг ёш илмий ходимлари малакасини хорижда ошириш бўйича тажрибани фаоллаштириш таъкидланди. Ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси, Агрокимё ва ўсимликлар физиолигияси лабораториялари кўздан кечирилди, давлат илмий техник дастури доирасида янги лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди. Тизимдаги илмий-тажриба стансияларини моддий техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиладиган бўлди.
Институт сабзавот, полиз, картошка экинларининг янги нав ва дурагайларини яратиш, уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш борасида кўп қиррали илмий изланишларни амалга оширади.
Институт таркибида Тошкент тажриба участкаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида илмий-тажриба стансиялари мавжуд.
НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ ЧИТАЙТЕ НА САЙТЕ WWW.АГРО.УЗДАВОМИ ПАСТДА