Дастурга мувофиқ, конференсиянинг навбатдаги қисми Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг мажлислар залида давом этди. Унда соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда тадқиқотчилар томонидан…

аграр тармоқни ривожлантириш, илмий инновацияларни амалиётга жорий этиш ва селексия йўналишидаги долзарб масалалар юзасидан маърузалар тингланди.
Шунингдек, Зоом платформаси орқали хорижий давлатлардан соҳа олимлари ҳам ўз презентациялари билан иштирок этиб, замонавий илмий ёндашувлар, инновацион тадқиқотлар ҳамда халқаро тажрибалар ҳақида маълумот бердилар.
Конференсия давомида иштирокчилар ўртасида фикр ва тажриба алмашинуви бўлиб ўтди.