Давлат мукофоти муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Эгамбердиева Саида Абдисаматовна юксак давлат мукофоти — "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.
Юксак давлат мукофоти Саида Абдисаматовнанинг кўп йиллик самарали меҳнати, илм-фан ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси, илмий изланишлари ҳамда касбига фидойилигининг юксак эътирофидир.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси Саида Абдисаматовнани ушбу юксак давлат мукофоти билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги илмий фаолияти ва шахсий ҳаётида улкан зафарлар тилаб қолади!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе