Давлат мукофотлари муборак бўлсин!

Бугун давлатимиз раҳбарининг “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Фармонга кўра, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тизимидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожини янги босқичга кўтариш, интенсив агротехник усулларни қўллаш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологиялар ва замонавий илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулотларни сифатли қайта ишлаш, юртимиз экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги самарали фаолияти, малакали мутахассисларни тайёрлаш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ соҳа вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар.
Улар орасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасаларда фаолият юритаётган олимларнинг борлиги бизга албатта фахр ва ифтихор бағишлайди. Давлат мукофоти билан тақдирланган барча олимларимизни чин дилдан муборакбод этамиз.
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланганлар:
Тухтакузиев Абдусалим — Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг тупроққа ишлов бериш машиналари лабораторияси мудири.
Чариева Хилал Дустмуратовна — Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг интенсив навлар селексияси лабораторияси мудири, Сурхондарё вилояти.
“Дўстлик” ордени билан тақдирланганлар:
Абиллаев Уразбай — Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси лабораторияси мудири, Қорақалпоғистон Республикаси.
Рашидова Дилбар Каримовна — Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг органик пахтачилик лабораторияси мудири.
Фармон матни: https://president.uz/oz/lists/view/8758
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
Wеб | Телеграм | Факебоок | Инстаграм