Давлат тили— касбий саводхонлик ва масъулият мезони

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ходимларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш, давлат тилига ҳурматни кучайтириш ҳамда ёзма саводхонликни оширишга бағишланган навбатдаги маърифат соати ўтказилди.
Тадбирда ўзбек тилининг тараққиёти, унинг илмий ва расмий фаолиятдаги ўрни, она тилимизнинг бой имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ходимларнинг давлат тилини билиш даражаси, имловий саводхонлиги ва расмий услуб меъёрларига риоя этиш кўникмаларини баҳолаш мақсадида ёзма диктант ташкил этилди.
Бундай ташаббуслар ёзма саводхонликни ошириш, иш юритиш маданиятини юксалтириш, расмий ҳужжатларда давлат тили меъёрларига риоя этилишини таъминлаш, мавжуд имловий ва услубий хатоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, илмий атамаларни ўзбек тилида аниқ ва тўғри ифодалаш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Илм-фан ва инновациялар соҳасида тайёрланадиган ҳар бир ҳужжат, илмий мақола ва амалий тавсиянинг мазмунан аниқ, тили равон ҳамда имловий жиҳатдан тўғри бўлиши муҳим. Шу боис давлат тилида иш юритиш маданиятини юксалтириш Марказ фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.
Тадбир якунида давлат тили қоидаларига риоя этиш, она тилимизнинг нуфузини ошириш ва касбий фаолиятда саводхонликка амал қилиш ҳар бир ходимнинг кундалик масъулияти экани таъкидланди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе