Давлатимиз раҳбарининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги фармонининг ижросини таъминлаш доирасида…

ҳудудларда агрохизматлар марказлари фаолияти ташкил этилган бўлиб, улар зиммасига 2024-2026 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларидаги пахта ҳосилдорлиги гектарига 30 сентнердан ошмайдиган ҳудудларда хориждан импорт қилинадиган ёки юқори ҳосилдор янги ғўза навларининг синовлари ўтказиш вазифаси қўйилган.
Шунга асосан, Сурхондарё вилоятида ҳам 3 333 гектар майдонида Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган ғўза навлари парваришланмоқда.
Воҳа миришкорлари хитойлик таниқли қишлоқ хўжалиги мутахассислари, тадқиқотчилар билан учрашишди.
Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" дастурида лавҳа эфирга узатилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм