ДИҚҚАТ! ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР “ЁШ ФЕРМЕРЛАР ЧЕМПИОНАТИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

Жорий йилнинг август–октабр ойларида республикамиз бўйлаб қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган ёшлар ўртасида йирик чемпионат бўлиб ўтади.
Номзодлар 12 та номинация бўйича беллашади:
Йилнинг ёш агро инноватори
Йилнинг агро стартап лойиҳаси
Йилнинг агро бренди
Йилнинг ёш экспорт чемпиони
Йилнинг ёш кооперация устаси
Йилнинг ёш деҳқони
Йилнинг ёш боғбони
Йилнинг ёш чорвадори
Йилнинг ёш иссиқхоначиси
Йилнинг ёш аёл фермери
Йилнинг оилавий фермер хўжалиги
Йилнинг ёш агро блогери
Ҳар бир номинация бўйича ғолиблар:
1-ўрин — 50 миллион сўм
2-ўрин — 30 миллион сўм
3-ўрин — 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Ҳозироқ ёшфермер.уз сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва ғолиблик сари илк қадамни ташланг.
Мурожаат учун телефон:
+99895 754 02 77
Аризалар 31-августгача қабул қилинади.
Балки Ўзбекистоннинг илк "Ёш фермер чемпиони" айнан Сиз бўлишингиз мумкин! Чемпионатда кўришгунча!
Бизни кузатиб боринг: @ёшфермер