Докторантлар куни” да жиддий мунозаралар

Бу гал ҳам шундай бўлди. Миллий марказ бўлим бошлиқлари ва мутахассислар иштирокида қизғин баҳс бўлди. Мунозарани профессор Икром Қорабоев бошлаб берди. Унинг сўзларини Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Ғафуржон Парпиев ва бош мутахассис, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Шермуҳаммад Саманов давом эттиришди. Улар илмий ишлардаги камчиликларни атрофлича таҳлил қилиб, ёш тадқиқотчиларга аниқ тавсиялар беришди.
Ғафуржон Парпиевнинг таъкидлашича, Бахтиёр Қаландаровнинг илмий ишида бир қатор камчиликлар бор.
— Диссертация тадқиқот ишининг назарий методологик асослари етарлича ёритилмаган. Тадқиқот обектлари — Тошкент ва Хоразмдаги шоли навларининг стресс омиллар билан боғлиқ корреляцион алоқалари асослантирилмаган. Мавзуни фан докторлик даражасида қайта таҳрирлаш ва илмий жиҳатдан асослаб муҳокамага қайта қўйиш зарур, — деди у.
Миршароф Ўрақиовнинг илмий иши юзасидан эса қуйидаги фикрлар билдирилди:
— Лалми ер майдонларининг умумий улуши аниқ кўрсатилмаган. Тадқиқот майдонларида экспозиция — яъни ер майдонларининг географик йўналиши ҳисобга олинмаган. Бундан ташқари, мой чиқимининг ҳосилдорлик билан мутаносиб бўлмаган ҳолатини тадқиқотчи асослаб бера олмади. Шунингдек, кўп йиллик агроиқлимий маълумотлардан — ҳаво ҳарорати, тупроқ ҳарорати, ёғингарчилик ва ерга шимилган нам миқдори бўйича маълумотлар етарлича қамраб олинмаган. Бу тадқиқотни ҳам қайта ишлаш ва илмий асосланган тарзда таҳрирлаш керак, — деди Ғафуржон Парпиев.
Қишлоқ хўжалик фанлари доктори Шермуҳаммад Саманов ҳам ҳар икки тадқиқотчига ўз фикр ва тавсияларини билдирди. Унинг таъкидлашича, Бахтиёр Қаландаровнинг илмий иши юзасидан илмий маслаҳатчиси билан долзарб мавзу танланиши, барча кўрсаткичлар аниқ илмий асосда ёритилиши лозим.
— Мавзуни янада такомиллаштириб, илмий асосланган ҳолда қайта муҳокамага қўйиш керак, — деди Шермуҳаммад Саманов.
Миршароф Ўрақовнинг илмий иши юзасидан эса шундай деди:
— Тақдимотда асосан 2024 йилги натижалар келтирилди. Аммо тадқиқот 2023–2024 йилларда олиб борилган. Иккала йилнинг маълумотлари солиштирилиши керак эди. Бу ҳолатни ҳам тўғрилаш талаб этилади, — деди у.
Ёш тадқиқотчилар – илмий соҳанинг эртанги таянчи. Уларга талаб юқори, лекин имконият ҳам бор. “Докторантлар куни” ана шу имкониятлардан бири. Мутахассислар танқиди – бу тўсиқ эмас, балки ривожланишга даъват. Илм синовларсиз бўлмайди. Мақсад — изланиш, такрор таҳлил ва янада мукаммал натижа. Шундагина илмий иш ҳаётга хизмат қилади.
2-қисми
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе