Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Докторантлар куни”нинг галдаги тақдимочиси Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг таянч докторанти Раъно Ибодуллаева

Докторантлар куни”нинг галдаги тақдимочиси Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг таянч докторанти Раъно Ибодуллаева
Унинг тадқиқот мавзуси: "Шолидаги поя зараркунандаларини биологик хусусиятларини ўрганиш асосида уларга қарши уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини яратиш". Мавзунинг мақсади: Шоли агробиосенозидаги поя зараркунандаларини биоекологияси ва тур таркибини  аниқлаш уларнинг ривожланиш динамикаси ва иқтисодий зарар келтириш мезонини тадқиқ этиш  асносида уларга  қарши уйғунлашган ҳимоя қилиш тизимини яратиш иборат. Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат: шоли агробиосенозида учрайдиган поя зараркунандаларини тур таркибини аниқланган ҳолда, уларнинг орасидан доминантини белгилаш; зараркунандаларни биологик хусусиятларини ўрганиш (қишлаш фазаси, нечта авлод бериши, озиқланиш, зарари ва б.) поя зараркунандаларига қарши агротехник, кимёвий ҳамда микробиологик қарши кураш тадбирларни белгилаш; зараркунандаларига қарши замонавий кимёвий ҳамда микробиологик воситаларни танлаш ҳамда уларни қўлаш муддат ва меъёрларини белгилаш; тажрибада қўлланилган кимёвий воситаларнинг биологик самарадорлини аниқлаш; шоли майдонидаги поя зараркунандаларига қарши курашнинг хўжалик ва иқтисодий самарадорлиги. шолидаги поя зараркунандаларига қарши уйғунлашган кураш тизимини яратиш. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.