Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Докторантлар_куни

Докторантлар_куни
Бугун "Докторантлар куни" семинарида Шоличилик илмий-тадқиқот институти жамоаси иштирок этди. Унда институтнинг 1-босқич таянч докторанти Адҳамжон Узоқов “Шолини механизация ёрдамида экишда қатор ораси ва кўчат қалинлигининг дон ҳосилдорлиги ва сифатига таъсири” мавзусида олиб бораётган илмий тадқиқотининг илк натижалари ҳақида маълумот берди. Докторант шоли етиштиришда экиш усуллари, схемалари ва кўчат қалинлигининг дон ҳосилдорлиги ҳамда сифатига таъсирини ўрганиш учун “Садаф” ва “Искандар” навлари танлаб олган. Дала тажрибалари Шоличилик илмий-тадқиқот институти тажриба хўжалигининг 0,40 га майдонига ўтказилмоқда. Ёш олим тажрибадаги ҳар бир навни 9 та вариантда, 4 қайтариқ, 72 та делянкада жойлаштирилиб чиқганини айтиб ўтди. Миллий марказ экспертлар жамоаси тадқиқотчига муҳим тавсиялар бериб, маҳаллий ва хорижлик олимларнинг айни йўналишда олиб борган тадқиқотларини чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлади. ⌛Видеоконференс алоқа шаклида семинарда қатнашган Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти 3-босқич таянч докторанти Абдураҳмон Маматқулов "Лалмикор майдонларда нўхотнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига турли экиш технологияларнинг таъсири" мавзусида олиб бораётган тадқиқоти ҳақида ахборот берди. Экспертлар олимга мавзуга оид зарур тавсиялар берди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.