Докторантлар_куни

Докторантлар кунинг бу галги тақдимотчилари Генетик ресурслар илмий-тадқиқот институтинг таянч докторантлари.
Таянч докторант Дилноза Норбоева “Тритикале ўсимлигининг қурғоқчиликка чидамлилигининг физиологик манбаларини ўрганиш” мавзусидаги олиб бораётган илмий тадқиқотларини экспертларга сўзлаб берди.
Ёш олима тритикале нав намуналарининг қурғоқчиликка чидамлилигини ва айрим физиологик омилларини ўрганишни мақсад қилган. У тадқиқот давомида ўсимликни лаборатория шароитида нав уруғларини қурғоқчиликга чидамлилиги аниқлаш орқали ўсиш, ривожланиш, фенологик кўрсаткичлари, баргда фотосинтез фаолияти, транспирация ва фарқлари кузатиб борганини таъкидлади.
⌛Тадқиқотининг хулосасига кўра тритикаленинг Кумушсимон Прага, Сардор, ПРАО-2 навлари тизими қурғоқчиликка чидамли дея баҳоламоқда Дилноза Норбоева.
Яна бир докторант Наргиза Инағомова “Амарант ўсимлигини экиш муддатлари, схемаси ва чуқурлигини ишлаб чиқиш (Тошкент вилояти типик бўз тупроқлар шароитида)" мавзусида олиб бораётган илмий изланишлари хулосалари ҳақида ахборот берди.
Илмий ишнинг мақсади: Амарант ўсимлигининг оқ ва оқ гигант навларини Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлар шароитида етиштиришда экиш муддатлари, экиш усуллари ва экиш чуқурлигини ишлаб чиқишни илмий асослаб беришдан иборат.
Тажрибаларида ёш тадқиқотчи касаллик ва зараркунандаларга қарши қўлланилган препаратлар ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатмаганлиги маълум қилди.
Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг:
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе