Докторантлар_куни

Ҳафтанинг ҳар сешанбасида Миллий марказга докторантлар жам бўлишини кузатувчиларимиз яхши билади. Бугун ҳам анъанага мувофиқ докторантлар ўз илмий натижаларини экспертларга ҳавола этишди.
Биринчи тақдимотчи Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти докторанти Ҳамид Олимов ўзининг "Ғўза қатор ораларида кўндаланг полларни олиш ва уларни бузиш жараёнларини механизациялаш" мавзусида олиб бораётган тадқиқотлари хусусида сўзлаб берди.
Тадқиқотчи ўз олдига ғўза қаторлари орасида кўндаланг пол ҳосил қилиш ва уларни бузиш жараёнини механизациялаш йўли билан пахта етиштириш орқали меҳнат сарфини камайтириб, иш сифати ва унумини ошириш орқали пахта етиштириш билан маҳсулот таннархини пасайтиришга эришишни мақсад қилган.
Институтнинг таянч докторанти Умид Мўйдинов "Анорзорлар қатор ораларига ишлов берадиган комбинациялашган машина ўғитлаш аппаратини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш" мавзусида илмий изланишида қўлга киритаётган натижалари билан ўртоқлашди.
Тадқиқотдан кўзланган мақсад анорзорлар қатор ораларига ишлов берадиган комбинациялашган машина ўғитлаш аппаратини ишлаб чиқиш, органик ўғит, ёнилғи ва бошқа харажатлар сарфини камайтириш орқали параметрларини асослашдан иборатдир.
Тақдимотлар билан танишган экспертлар тақдимотчиларга "Ушбу илмий ишларнинг натижасидан жамият нечоғлик наф кўради?" - деган саволни қўйди. Докторантлар ўз илмий ишларини факт ва далиллар билан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишди.
Устоз олимлар томонидан техника илмида олим тижоратлаштиришни ўйлаб энг камида 10 йилдан кейин учун янгилик бўла оладиган инновацияни ишлаб чиқиш лозимлиги, шунингдек сув танқислиги, ерларнинг шўрланиши каби омилларни инобатга олган ҳолда илмий иш олиб бориши ҳақида фикрлар билдирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе