Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Докторантлар_куни

Докторантлар_куни
Ёш олимларнинг илмий изланишлари натижалари устозлар муҳокамасида Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти докторанти Нормуҳаммад Мамедов “Ғўзада сифатли уруғлик етиштиришда биоекологик омилларнинг таъсирини илмий асослаш” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Тадқиқотининг асосий мақсади – ғўза уруғлиги сифатини таъминлашда биоекологик омилларнинг аҳамиятини илмий жиҳатдан асослашдир. Жумладан, уруғлик сифат кўрсаткичларига, генетик, матрикал ва морфофизиологик хусусиятларга ҳамда қимматли хўжалик белгиларига биоекологик омилларнинг таъсирини ўрганяпти. Изланиш доирасида уруғликнинг генетик ва экологик хилма-хиллиги таҳлил қилиниб, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига биоекологик омилларнинг таъсири ўрганилмоқда. Шу билан бирга, уруғлик чигитларнинг биокимёвий таркиби, ғўза навларининг қимматли хўжалик белгилари, толанинг технологик кўрсаткичлари ва уруғлик сифатига патогенларнинг таъсири ҳам тадқиқ этилмоқда. У бугун “Докторантлар куни” доирасида устоз олимлар ҳузурида ўз изланишлари бўйича тақдимот қилди. Унда қўлга киритилаётган илмий натижалар ёритилди. Тақдимотни тинглаган олимлар факт ва натижаларни чуқур таҳлил қилиб, докторантга таклиф ва тавсиялар берди. Миллий марказ директори ўринбосари, профессор Бунёд Мамараҳимов мавзудаги айрим жиҳатларга эътибор қаратиб, диссертация мавзусига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилигига аниқликлар киритилиши зарурлигини таъкидлади. Шундан сўнг, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти докторанти Шаҳзод Ҳотамов “Ноанъанавий сабзавот экинларидан пастернак (Пастинака сатива Л.) интродуксияси ва уни етиштириш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)” мавзусида олиб бораётган илмий иши юзасидан тақдимот қилди. Унинг таъкидлашича, ушбу экин тури юртимиз учун янгилик саналади. Чунки илк бор экилиб, маҳаллий тупроқ-иқлим шароитида синовдан ўтказилмоқда. Ушбу докторантга ҳам устоз олимлар томонидан илмий ишни пухта амалга ошириш учун фойдали маслаҳат, тавсия ва таклифлар берилди. Айниқса, мавзу номи ва вазифаларни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди. Боиси, ушбу илмий иш жараёнида мазкур ўсимликнинг янги нави яратилмаётганлиги, фақатгина интродуксия қилинаётганлиги таъкидланди. Давра суҳбатида ёш олимларга берилган маслаҳатлар уларнинг илмий ишларини муваффақиятли якунлашига хизмат қилиши, шубҳасиз. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.