Докторантлар_куни

Каналимизнинг доимий кузатувчиларига маълумки, ҳафтанинг сешанба куни Миллий марказда “Докторантлар куни” сифатида ўтади.
Анъанага содиқ қолган ҳолда бугун ҳам тизимдаги Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг бир гуруҳ докторантлари таклиф этилган.
Айни дақиқаларда Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов бугунги семинар-тренингни кириш сўзи билан очиб, бу каби тадбирлар илм толиблар учун ўзига хос платформа вазифасини ўташини таъкидлади.
Олдинда қизиқарли тақдимотлар бор.
Сиз учун энг қизиқ бўлган илмий мунозаралардан хабардор бўлишни истасангиз каналимизни кузатиб боринг.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ