Докторантлар_куни

Чопиқ тракторлари конструксиясида янги ёндашув — юқори самарадорлик сари қадам
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида "Докторантлар куни" доирасида навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Унда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ИИИ-босқич таянч-докторанти С. Абдуллаев “Тўрт ғилдиракли чопиқ трактори учун агротехник тирқиши ростланадиган олдинги кўприкнинг конструксияси ва параметрлари асослаш” мавзусидаги илмий тадқиқоти натижаларини тақдим этди.
Тадқиқотда юқори бўйли ўсимликлар қаторида ишлов бериш, парваришлаш ва транспорт ишларини амалга оширишда тўрт ғилдиракли универсал-чопиқ тракторларининг бурилувчанлиги ҳамда ўтувчанлигини ошириш орқали самарадорликни таъминлаш масалалари ўрганилган.
С. Абдуллаев томонидан ишлаб чиқилган ва семинар давомида намойиш этилган агротехник тирқишни 650–850 мм оралиғида эркин ўзгартириш имконини берадиган олдинги кўприк конструксияси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Семинар иштирокчилари тадқиқотнинг долзарблиги ва янгилиги хусусида тақдимотчидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.
Тақдимотчи С. Абдуллаевнинг таъкидлашича, ушбу ёндашув бир қатор устунликларга эга:
Янги тузилмага эга тракторлар ғўза етиштириш жараёнида манёврчанликни оширади, турғунликни камайтиради ва тупроққа бўлган салбий таъсирни сезиларли даражада пасайтиради;
Агротехник тирқишнинг 810±10 мм даражасида сақланиши ўсимликларга шикаст етказмасдан, улар орасида самарали ишлов бериш имконини яратади;
Тажрибадаги янги конструкцияли трактор 3,95 метрлик бурилиш радиуси билан юқори самара кўрсатган бўлиб, бу кўрсаткич амалдаги "Беларус 80Х.1" тракторига (4,7 м) нисбатан анча яхшиланган ҳисобланади.
Ушбу тадқиқот натижалари асосида С. Абдуллаев томонидан бир қатор илмий мақолалар чоп этилган, ишланма эса ИАП-20230191 рақамли ихтиро сифатида Интеллектуал мулк агентлиги томонидан расман рўйхатдан ўтказилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе