Докторантлар_куни

ЁШ ТАДҚИҚОТЧИЛАР ИЛМДАГИ ИЛК НАТИЖАЛАРИНИ ТАҚДИМОТ ҚИЛДИ
Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялар илмий -тадқиқот институтининг 1-босқич таянч докторанти Жамолиддин Жабборов "Ғўзанинг юқори тола чиқими ва сифатига эга ҳамда биотик омилларга бардошли бирламчи ашёлар яратиш" мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Бу ҳақида у бугун Миллий марказда бўлиб ўтган "Докторантлар куни" семинарида маълум қилди.
Экспертларга тадқиқотдан кўзланган мақсадни қуйидагича баён қилди: "Вилт билан табиий зарарлантирилган муҳитда ғўзанинг маҳаллий нав ва тизмаларини топкросс усулида чатиштириш асосида юқори тола чиқими ва сифатига эга бўлган, биотик омилларга (ўргимчаккана, шира, трипс) бардошли бирламчи селексион ашёларини меъёрига етказиш ҳамда танланган селексион тизмаларни конкурс нав синовига топширишдан иборат" дея таъкидлади.
Тадқиқот обекти сифатида ғўзанинг янги "СП-2531", "СП-2532" навлари ҳамда
"К-2712" ва "БМЛ-408" тизмалари ҳамда оталик сифатида "С-8290", "Омад" ғўза навлари ва "МТЧ-2736" тизмалари танлаб олинган.
Экспертлар тақдимот билан танишганч, тадқиқотнинг аҳамиятини юқори баҳолашди. Бироқ яхши натижага эришиш учун илмий изланишларда изчилликка риоя этиш ва устозлар фикрларини инобатга олиб тадқиқотни пишиқ ўтказишни таъкидладилар.
Институтнинг яна докторанти Ҳуснора Ҳусанбоева эса "Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида сояни ёмғирлатиб суғориш тартибини ишлаб чиқиш" устида тадқиқот олиб бормоқда. У Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида асосий экин сифатида соянинг “Нафис” ва “Ўзбек-6” навларини суғоришда сув тежовчи технологиялар билан суғориш тартибларини ишлаб чиқишни мақсад қилган. Назорат сифатида анъанавий суғориш усули билан таққослаяпти. Докторант ҳар иккала усулда бир неча вариантларда ўтказилган синовлар натижаларини хулоса сифатида экспертлар ҳукмига ҳавола қилди.
Экспертлар тақдимот билан танишганч, олинган натижалар ва таққословларнинг қанчалик аниқлиги тўғрисида ва бу тадқиқотнинг ижобий натижа билан якунланишига не чоғлик таъсир кўрсатиши хусусида саволлар берди. Устоз олимлар ҳар иккала докторантга илмий ишни аниқ, пухта ва асосли изланишлар билан бойитиш лозимлигини таъкидлашди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе