Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Докторантлар_куни

Докторантлар_куни
ЁШ ОЛИМА ШЎРЛАНГАН ЕРЛАРГА МОС ҒЎЗА НАВИ УСТИДА ТАДҚИҚОТ ОЛИБ БОРМОҚДА Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти 1-босқич таянч докторанти Наима Хўжақулова бугун "Докторантлар куни" семинарида "Хужайра селексияси усулидан фойдаланиб, ғўзанинг тупроқ шўрланишга бардошли турига мансуб селексион ашёларни тезкорликда яратиш" мавзусида қилаётган илмий-тадқиқотининг дастлабки ҳолати ҳақида тақдимот қилди. Олима дастлаб 19 та маҳаллий ва хорижий ғўза уруғидан 6 та шўрга нисбатан чидамли навларни саралаб олиб, уларга лаборатория шароитда тупроққа НаКЛ эритмасини турли даражада қўшиш орқали шўрланиш ҳосил қилиб, тадқиқот ўтказгани ҳақида маълумот берди. Миллий марказ экспертлари бу нотўғри усул деб баҳо берди. Табиий шўрланишдаги тупроқ таркиби сунъий шўрланишдан бутунлай фарқланади. Бу усул орқали тажрибани тўғри қўйиб бўлмаслиги айтилди. Олимага тадқиқот ўтказилиши режалаштирилаётган Сурхондарё ва Бухоро вилоятларининг шўрланган ерларидан тупроқ олиб келтирган ҳолда тадқиқотини давом эттириши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, ёш олимага илмий ишига доир сўнгги 10 йилликдаги илмий адабиётлар ва мақолалар билан яқиндан танишиб чиқиши бўйича ҳам зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.