Долзарб мавзу

"Ўзбекистон 24" телеканалида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 2024 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш юзасидан ташкил этилган кўргазма тафсилотларига бағишланган махсус репортаж эфирга узатилди. Унда семинар тафсилотлари баён қилинган. Тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, Турон ва Россия фанлар академияси академиги Равшанбек Сиддиқов ҳам ўзининг илмий асосоланган тавсиялари билан иштирок этди. Тўлиқ тафсилотлар билан кўрсатувда танишишингиз мумкин.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz