долзарб30кунлик

27-июл куни Президент Шавкат Мирзиёев пахтачиликда долзарб вазифалар бўйича йиғилиш ўтказди. Унда пахта парвариши ва ўта юқори ҳаво ҳароратида ҳосилдорликни таъминлаш бўйича тавсиялар ва кўрсатмалар берилди. Уларни амалга ошириш учун республиканинг барча ҳудудларида “долзарб 30 кунлик” эълон қилинди.
Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, тажрибали олимларнинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва кластер эгаларига тавсиялар беришлари ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишлари учун кўмаклашишлари белгилаб берилди.
Шу муносабат билан, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев Сирдарё вилояти бўлиб турибди. Мазкур ҳудуддаги чет эл инвесторлари далаларидаги пахта майдонларини кўздан кечириб, пахта агро техникаси ҳамда ғўза зараркунандаларига қарши биологик усулда курашиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе