Дон-дуккали экинлар селексиясидаги натижалар

Жорий йилда дон ва дуккакли экинларининг 6 та янги яратилган навлари, яъни юмшоқ буғдойнинг 1 та, ясмиқнинг 1та, соянинг 2 та, маккажўхорининг 1 та ва жўхорининг 1 та янги нави Давлат реестрига киритилди.
516,9 гектар уруғлик майдонида кузги юмшоқ буғдойнинг 17 та янги истиқболли ва Давлат реестрига киритилган навларидан гектарига ўртача 65 сентнердан ҳосил олиниб, 3360 тонна юқори авлодли уруғлик тайёрланди.
Занг касалликлари ва қурғоқчиликка чидамли навларни яратишда икки хил усулда чидамли генотипларни ажратиш йўлга қўйилди. Суғориладиган майдонларда кузги юмшоқ буғдойда олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида яратилган юмшоқ буғдойнинг “Сарбон”, “Юксалиш”, “Оқсарой” “Турон”, “Ҳисорак”, “Ғозғон, “Бунёдкор” навлари занг касалликларига чидамли генларнинг мавжудлиги сабабли занг умуман зарар келтирилмаганлиги аниқланди.
Ғаллачиликда илк бор “Буғдойни ДНК маркерлари ва оқсил турлари бўйича генетик паспортлаш” бўйича тадқиқотлар йўлга қўйилди. Натижада, навнинг тўлиқ тозалигига эришилди ва навни Интелектуал мулк обекти сифатида ҳимоялаш осонлашди, селексияда ишончлилик даражаси ортди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе