Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Дон ва дуккакли экинлар бўйича илмий изланишлар натижадорлиги билан танишилди

Дон ва дуккакли экинлар бўйича илмий изланишлар натижадорлиги билан танишилди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори Шуҳрат Отжонов Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлари натижадорлиги билан танишди. У кузги буғдойнинг янги навларини яратиш, бирламчи уруғчилик ҳамда етиштиришнинг инновацион ва ресурс тежамкор агротехнологиялари бўйича олиб борилаётган тадқиқотларни кўздан кечирди. Институтда шу кунгача 60 дан ортиқ кузги буғдой навлари яратилган. Кейинги йилларда эса ўта тезпишар навлар яратиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Кузги буғдойнинг ўта эртапишар навларини экин майдонларида кенг жорий этиш орқали унинг ҳосилдорлигини ошириш ва ерларнинг самарали фойдаланиш имконияти яратилади. Шунингдек, дуккакли экинларни етиштириш орқали чорвачилик учун озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Ушбу тезпишар навларнинг вегетация даври 195-205 кунни ташкил этиб, стандарт навларга нисбатан 15-20 кунга қисқаради. Бу эса бир гектарга 750-800 м³ сув тежаш имконини беради. Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида буғдойнинг иссиқлик мавсумига қадар пишиб етиши ҳисобига ҳосилдорлик 15-20 сентнерга ошади. Доннинг технологик сифат кўрсаткичлари 10-15 фоизга яхшиланиб, такрорий экин сифатида дуккакли, мойли ва озуқа экинларини етиштириш имконияти кенгаяди. Бу эса бир майдондан йилига икки марта ҳосил олиш имконини беради. Шунингдек, дуккакли экинлар – хўраки нўхат, кўк нўхат ва ясмиқнинг янги навларини яратиш, бирламчи уруғчилик ва етиштириш агротехнологиялари ҳам институтдаги тадқиқотлар доирасида ўрганилмоқда. Соянинг 45 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий навлари бўйича экологик нав синовлари олиб борилаётгани ҳам диққатга сазовор. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.