Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишлари белгиланди

Дон ва шоли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Ингминг Янг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Делегация таркибида банкнинг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича раҳбарлари, экспертлар ҳамда ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари қатнашди.
⌛ Меҳмонларни Бирлашма директори Д. Утамбетов самимий кутиб олди ва ташкилотнинг илмий ҳамда ишлаб чиқариш йўналишлари билан таништирди.
Хусусан, чорвачилик учун озиқавий қиймати юқори бўлган истиқболли экинлар — могар, амарант, африка тариги, чумиза, жўхори, соя, маҳсар, кунжут, кунгабоқар, кузги арпа ва тритикале бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида мазкур экинларнинг барқарор ем-хашак базасини шакллантиришдаги ўрни, шунингдек, қурғоқчилик ва шўрланиш шароитида етиштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Давлат синовига топширилган янги навларнинг чорвачиликдаги амалий аҳамияти ҳам алоҳида қайд этилди.
Ташриф доирасида фермер хўжаликлари ва олимлар билан учрашув ташкил қилинди.
Унда илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, ем-хашак базасини кенгайтириш, шунингдек, янги навларни синовдан ўтказиш ва жорий этиш масалалари бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе