ДРАЙВЕР ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР МУҲОКАМАСИ

Муҳокамада дастлаб Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири Б.Саломовнинг “Маркер ва замонавий селексия усулларини қўллаб сабзавот, полиз ва картошка экинларини атроф-муҳит ва инсонлар саломатлиги учун хавфсиз бўлган серҳосил, юқори сифатли, биотик ва абиотик стресс омилларга чидамли янги нав ва дурагайларини яратиш” мавзусидаги тақдимоти тингланди.
Б.Саломовнинг илмий тадқиқот ишининг янгилиги:
⏺Илк бор Ўзбекистон шароитида интродуксия қилинган пиёздошлар оиласига мансуб сабзавот экини рокамболнинг қимматли хўжалик белгилари аниқланган;
⏺саримсоқ ва рокамбол нав намуналарининг юқори ҳосилли, пиёзбош ва пиёзчалари катта бўлган истиқболли намуналари бошланғич манба сифатида ажратиб олинган;
⏺саримсоқнинг янги “Сурхон воҳаси”, “Жануб” ва рокамболнинг янги “Барака” навлари республикамизда экилаётган бошқа навларга нисбатан ўзининг эртапишарлиги, пиёзбошларнинг йириклиги, пиёзчалар вазнининг юқорилиги, серҳосил ва экспортбоплиги бўйича устун эканлиги исботланган.
Шунингдек, драйвер илмий лойиҳалар муҳокамасининг видео-конференс алоқа шаклида ўтган қисмида Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири К.Таджиевнинг “Глобал иқлимнинг ўзгариши шароитида ғўзанинг Г.Барбаденсе Л. навидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда ўсишини бошқарувчи регуляторлар, иммун тизимини мустаҳкамловчи иммуномодуляторлар ҳамда антистрессантлар ҳамда биологик моддалардан фойдаланиш самарадорлиги” борасида олиб бораётган тадқиқот натижалари ҳам тингланди.
Тақдимотчиларга экспертлар томонидан зарур тавсия ва таклифлар берилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе