Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

драйвер_лойиҳа

драйвер_лойиҳа
Шоличиликда уруғчиликни ривожлантириш —долзарб масала! Бугунги кунда шоличиликдаги энг долзарб масала – юқори авлодли уруғлик! Шоличилик илмий-тадқиқот институти олимлари ушбу масаланинг ечими устида изчил иш олиб бормоқдалар. Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Уруғчилик ва уруғшунослик лабораторияси мудири Бахтиёр Қодировнинг “Шолининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш” мавзусидаги драйвер илмий лойиҳа тақдимоти ҳам айнан шу мавзуга бағишланди. Тақдимот давомида шолининг юқори авлодли уруғларини яратиш, селексия жараёнларида сифат кўрсаткичларини ошириш, ҳудудларда уруғ етиштириш тизимини такомиллаштириш ва амалиётга инновацион ёндашувларни жорий этиш масалалари кенг ёритилди. Шунингдек, раёнлаштирилган ва истиқболли шоли навларининг бошланғич уруғчилик кўчатзорларини ташкил этиш, юқори авлодли сифатли оила кўчатзори уруғлик материаллари, суперелита ва элита уруғликларини етиштириш механизмлари ҳақида маълумот берилди. Лойиҳа натижаларига кўра, шолининг “Искандар”, “Лазурний”, “Садаф”, “Тарона” ва “Мустақиллик” навларидан 648 тонна юқори авлодли уруғлик тайёрланиши, 4050 гектар майдонда юқори авлодли уруғлик экилиши ва ҳосилдорликнинг 20–30 фоизга ошиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа орқали шоли навларини ҳудуд иқлим шароитларига мослаштириш, ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини сифатли уруғлик билан таъминлаш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга эришиш режалаштирилган. Тадбир якунида мутахассислар ва иштирокчилар томонидан лойиҳани амалга ошириш механизмлари, инновацион ёндашувлар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.